Shanba, 12.10.2024, 14:22
Hush kelibsiz Гость | RSS
 Toshkent viloyati Parkent tumani Xalq Ta'limi Bo'limi
Bosh sahifa Ro'yxatdan o'tishKirish
Sayt menyusi
Паркент
ЕвроМетео
Statistika

Jami onlaynda 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar 0
Главная » 2015 » Sentabr » 12 » 6-ёшлилар
08:54
6-ёшлилар

Олти ѐшли болаларнинг психологик-педагогик кўрик комиссиялари фаолиятини
ташкил этиш бўйича методик тавсиялар
Олти ѐшли болаларнинг психологик-педагогик кўриги Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 24 апрелдаги 130-сонли буйруғи билан
тасдиқланган “Олти ѐшли болаларнинг психологик-педагогик ташхис комиссиялари
кўриги тўғрисида”ги Низом талаблари ҳамда вазирликнинг 2013 йил 2 майдаги 154-сонли
“Олти ѐшли болаларнинг психологик-педагогик ташхис комиссиялари фаолияти
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги буйруғи асосида ташкил этилади.
Олти ѐшли болаларни психологик-педагогик ташхис кўригидан ўтказиш ҳар бир
туман (шаҳар) бўлимларида тузилган психологик-педагогик ташхис комиссияси
томонидан амалга оширилади. Ташхис комиссияси фаолиятининг асосий мазмуни Низом
талаблари ҳамда вазирликнинг буйруғига мувофиқ олти ѐшли болаларнинг психологик-
педагогик ташхис кўриги самарадорлигини ошириш, тиббий кўрик хулосасига кўра
мутлоқ соғлом деб ташхис қўйилган олти ѐшли болаларнинг ақлий ривожланганлик
ҳолатига психологик-педагогик хулоса бериш ҳамда умумтаълим мактабида ўқишга
саралаб олиш ҳисобланади.
Мазкур комиссиянинг таркиби Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг ўқувчиларни касбга
йўналтириш ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик
гуруҳларининг ходимларидан иборат бўлади.
Психологик-педагогик ташхис комиссияси аъзоларининг вазифалари
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш
туман (шаҳар) бўлимларининг ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик
диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари комиссиянинг раиси
ҳисобланади. У комиссия фаолиятига доир барча ҳужжатларни тайѐрлайди, унинг иш
режасини, кун тартибини тузади, аъзоларнинг ишга бўлган масъулияти ва интизоми
устидан назорат олиб боради, психологик-педагогик кўрик жараѐнининг белгиланган
қатъий тартиб ва меъѐрлар асосида ўтказилишини таъминлайди, комиссиянинг мақсад ва
вазифаларини жамоада, ота-оналар ўртасида тарғиб этади, туман, шаҳар ҳудудидаги олти
ѐшли болаларнинг тўлиқ ташхисдан ўтишини таъминлайди.
Психолог олти ѐшли болаларнинг мактабга тайѐрлик даражасини психологик
ташхис методикалари асосида ўрганади. Барча мезонлар бўйича талабларга жавоб берган
болаларга мактабда ўқишга тавсия беради. Мактабга тавсия этилмаган болаларни
мактабгача таълим муассасаларида ѐки уй шароитида мактабга тайѐрлаш хусусида ота-
оналар ѐки қонуний вакилларга маслаҳатлар беради.
Шифокор психологик-педагогик ташхисдан ўтаѐтган боланинг саломатлик
ҳолатини ўрганади, унинг тиббий варақасидаги барча ѐзувлар билан танишади ва тиббий
комиссия хулосаси билан боланинг саломатлигини таққослайди. Шунингдек, шифокор
боланинг ота – онаси ѐки қонуний вакил билан унинг саломатлиги, уйқуси, хатти –
ҳаракатлари, иштаҳаси ҳақида суҳбат қилади, бола мактабда ўқишга тавсия этилганда
унинг кун тартибини ташкил этиш, шахсий гигиенасига тааллуқли масалаларни
тушунтиради.
Логопед боланинг товуш талаффузи, фонема-фонематик эшитуви ва грамматик
қурилишини шаклланганлик ҳолатини ўрганади, боланинг оғзаки нутқини ривожланиш
даражасини (луғат бойлиги, сўзларни мазмунан тушуниши, ифодалилиги) аниқлайди,
нутқнинг темпи, равонлиги ва аниқлик ҳолатини текширади.
Болани ташхисдан ўтказиш вақтида унинг ота-онаси ѐки қонуний вакили
комиссия фаолиятига халақит бермаган ҳолда иштирок этади.
Комиссияга келган олти ѐшли болага қуйидаги талаблар қўйилади:
янги ижтимоий муҳитга мослашув ва жамоавий ҳамкорлик кўникмаларининг
мавжудлиги, маънавий-руҳий салоҳият, шунингдек, ақлий имкониятларнинг таълим
талабларига мутаносиблиги, кичик қўл моторикаси, фазовий идроки, предметларни
гуруҳлаштириш ва умумлаштириш, илк ўқув мотивларининг шаклланганлиги, билиш
жараѐнларининг (сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур, хаѐл) етарли даражада
ривожланганлиги;
сезги - кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш, тери туюш ѐрдамида предмет ва
ҳодисаларнинг аниқ белги ва хоссалари, оғирлиги, ҳажми, ҳолатини билиш;
идрок-вақт, ранг, макон, шаклни идрок қилиш;
белгиларга қараб ажратиш, йил, ой, сутка, ҳафта кунларини, асосий рангларни ва
тусларни билиш ҳамда фарқлаш, предметларни маконда жойлашувини шунингдек шакли,
ҳажмига қараб бир-биридан ажратиш;
хотира-ѐдда сақлаш ва қайта тиклаш тезлиги ва ҳажмининг шаклланганлиги;
тафаккур-предметларни умумлаштириш, гуруҳларга ажратиш, воқеа-ҳодисалар
орасидаги мантиқий кетма-кетликни аниқлаш, таққослаш, таҳлилий фикрлаш, кўрув-
ҳаракатли, кўрув-образли, мантиқий тафаккур-нинг шаклланганлиги;
ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз диққатнинг шаклланганлиги, диққатнинг барқарорлиги,
кўчиши, тақсимланиши, паришонхотирлик;
хаѐл жараѐнининг ҳажми ва ривожланганлиги;
нутқнинг ривожланганлиги-жумлаларни тўғри туза олиш, расмга қараб ҳикоя
туза олиш.
Комиссия хулосаси, тавсиялар ота-оналар ѐки қонуний вакилларга индивидуал
тартибда маълум қилинади.
Олти ѐшли болаларнинг мактабга психологик тайѐргарлик
даражасини ўрганиш
Мактабга психологик тайѐрлик боланинг илк ўқув мотивларининг
шаклланганлиги, билиш жараѐнларининг (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаѐл) етарли
даражада ривожланганлиги, янги ижтимоий муҳитга мослашув ва жамоавий ҳамкорлик
кўникмаларининг мавжудлиги, маънавий-руҳий салоҳият, шунингдек, ақлий
имкониятларнинг таълим талабларига мутаносиблиги билан изоҳланади.
Сизга тавсия этилаѐтган олти ѐшли болаларнинг мактабга психологик тайѐрлигини
ўрганиш методикаси мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълим-тарбиясига қўйиладиган
давлат талаблари асосида, ѐш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларнинг мактабга
умуметуклик даражасини аниқлаш учун тузилган.
Мактабгача ѐшдаги болаларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларидан келиб
чиқадиган бўлсак, ушбу ѐшда боланинг асосий фаолият тури ўйин ҳисобланади. Шу
сабабли психологик-педагогик ташхис жараѐнида болани имтиҳон қилиш эмас, балки
белгиланган топшириқларни эркин бажариши учун кўрсатмаларни ҳам ўйин тарзида
бериш лозим

Просмотров: 798 | Добавил: Bahodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirish uslubi
Saytdan izlash
Taqvim
«  Sentabr 2015  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Arxiv
Foydali saytlar
  • XTV sayti
  • Ziyonet
  • Hukumat portali
  • Respublika ta'lim markazi
  • Bolalar kutubxonasi
  • Respublika tashxis markazi
  • Copyright MyCorp © 2024