Shanba, 12.10.2024, 14:22
Hush kelibsiz Гость | RSS
 Toshkent viloyati Parkent tumani Xalq Ta'limi Bo'limi
Bosh sahifa Ro'yxatdan o'tishKirish
Sayt menyusi
Паркент
ЕвроМетео
Statistika

Jami onlaynda 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar 0
Главная » 2014 » Fevral » 12 » Ishlab chiqarish yig'ilishi
13:38
Ishlab chiqarish yig'ilishi

Жорий йилнинг 11 февраль куни Паркент тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Ишлаб чиқариш йиғилиши бўлиб ўтда . Ишлаб чиқариш йиғилиши кун тартибига  "Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар идоралари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар дасрурида (№ 12-19-21; 16.01.2014 й.) белгиланган тегишли вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Паркент тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг назорат-режаси” киритибиган бўлиб. Назорат режада кўрсатиб ўтилган бандлар бўйича бирма-бир топшириқлар берилди. Унга кўра барча таълим муассасаларида фаолият юритиб келаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини туман маънавий-тарғибот маркази билан хамкорликда сухбатдан ўтказиш таклифлари берилди.

            Юқориядаги масала бўйича таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси рахбари Б. Соатов сўзга чиқиб, 2014 йил 8 феврал куни Республика Мултимедиа марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосарлари Б. Данияров ҳамда А. Холбековлар иштирокида ўтказилган "Таълим муассасаларида огохликни ошириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида” мавзусидаги видеоселекторда берилган топшириқлар билан таълим муассасалари раҳбарларини таништириб ўтди.

            Жумладан,  таълим муассасаларида ташкил этилган "оила, маҳалла, таълим муассасаси” Жамоат кенгашлари ишламаётганлиги, Жамоат кенгашларини ишлатиш ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ёки содир этилиши кутилаётган ҳуқуқбузарлик , жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш холатларини олдини олиш зарур.

Хозирги кунда таълим муассасаларида тўгараклар ташкил қилинган, лекин бу тўгаракларни ишлаши қониқарли деб бўлмайди, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, дарсдан ташқари машғулотларни кўпайтири ва кўпроқ ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш зарур. Шундагина ўқувчиларнинг бўш вақтлари қолмайди ва дайдилик, мунтазам дарс қолдириш, тиламчилик ёки шунга ўхшаш но хуш холатларни олдини олган бўламиз.

Ўқувчиларни четга ноқонуний чиқиб кетишларини олдини олиш зарур. Бунинг учун кўпроқ ота-она, маҳалла билан хамкорликда синф рахбарлари ишлашлари зарур.

Хозирги кунда ташқи назоратда турувчи ўқувчилар сони 3 нафарни, ичики назоратда турувчи ўқувчилар сони 42 нафарни ташкил этган. Бу ўқувчилар вояга етгунларига қадар доимий назоратда ушлаб туриш керак.

Ўқувчилар ўртасидаги жиноятлар сони 2012 йилга қараганда 2013 йлда 1 нафарни ташкил этади. Бу анашу мактабнинг ишламагнлигидан дарак беради. Қайси таълим муассасасида маънавий бўшлиқ бўлса ўша таълим муассасасида жиноятчилик, хуқуқбузарлик, дайдилик вужудга келади. Бунинг сабаби ўша таълим муассасасида Жамоат кенгашларининг ишламаётганлигидир.

Таълим муассасаларида огохликни ошириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган бу қўшимча чора-тадбирлар режаси билан йил давомида алоҳида ишлаш зарур.

Барча таълим муассасаларида "Ҳуқуқий саводхонлик”, "Энг фаол синф”, "Энг фаол ўқувчи” бурчаклари ташкил этилиши керак. Ҳар бир ўқувчи ўзининг мажбуриятларини ёддан билишлари керак.

Мактаблардаги маънаив-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, синф рахбарлар ўқувчиларга ибрат бўла олишлари керак. Ким бу лавозимда турибди, ким ўқувчиларни бошқармақда бу тўғрисида таълим муассасалари директорлари тахлимл қилиб кўриш керак. Лойиқ ёки нолойиқлигини аниқлаш зарур.

Таълим муассасаларидаги психологлар ўзининг асосий вазифаси ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилишдан иборат деб билишади. Аслида улранинг асосий вазифаси мактабларидаги ММИБДЎлари билан синфма-синф юриб ўқувчиларнинг психологиясини ўрганишдан иборат, чунки жиноят ёки хуқуқбузарлик содир этадиган ўқувчи ўзи билинади. Буни аниқлаш ва уларни доимий назоратда ушлаб турш зарур.

Ноқобил оила фарзандларини алохида назоратга олиш керак.

Ушбу чора-тадбиралр режаси барча таълим муассасаларида ишлаб чиқилиши, айниқса синф рахбарларнинг фаолиятини алохида назоратга олиш зарур. Чунки синф рахбарлар ўқувчилар билан кўпроқ мулоқотда бўлиши зарур бўлган шахслардир.

Ўқувчиларнинг бўш вақтларини қолдирмаслик зарур. Ўқувчи бўш қолдими жиноят содир этишга урунишлари тўғрисида айтиб ўтди.

 

 

Просмотров: 813 | Добавил: Bahodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirish uslubi
Saytdan izlash
Taqvim
«  Fevral 2014  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Arxiv
Foydali saytlar
  • XTV sayti
  • Ziyonet
  • Hukumat portali
  • Respublika ta'lim markazi
  • Bolalar kutubxonasi
  • Respublika tashxis markazi
  • Copyright MyCorp © 2024