Shanba, 12.10.2024, 14:18
Hush kelibsiz Гость | RSS
 Toshkent viloyati Parkent tumani Xalq Ta'limi Bo'limi
Bosh sahifa Ro'yxatdan o'tishKirish
Sayt menyusi
Паркент
ЕвроМетео
Statistika

Jami onlaynda 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar 0
Главная » 2014 » Avgust » 15 » Янги ўқув йилига тайёргарлик
08:36
Янги ўқув йилига тайёргарлик
Тошкент вилояти халқ таълими бош бошқармаси томонидан 2014/2015 ўқув йилида амалга ошириладиган ишларга бағишланган анъанавий август кенгаши ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда пойтахтимиздаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, илғор педагоглар, халқ таълими тизими ходимлари иштирок этди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни билимли, жисмонан соғлом ва юксак маънавиятли инсонлар этиб вояга етказишга хизмат қилаётгани таъкидланди. Айни пайтда таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологиялар, электрон дарсликлар, мультимедиа воситалари кенг жорий этилаётгани ўқувчилар учун ҳар жиҳатдан қулай шароит яратмоқда. Натижада ўғил-қизлар мунтазам ўтказилаётган халқаро фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, кўрик-танловларда муносиб иштирок этмоқда. "Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини янада яхшилаш, ахборот-ресурс марказлари фаолиятини давр талаби асосида ташкил этиш, “ZiyoNET” ахборот тармоғидан самарали фойдаланишга оид амалий чора-тадбирлар кўлами кенгаймоқда. Тадбирда пойтахтимиздаги таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги, Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишлар, педагог-ходимларнинг касб малакасини ошириш масалалари хусусида фикрлашилди. Янги 2014/2015 ўқув йилида таълим сифатини янги босқичга кўтариш, педагогик жамоаларда ижодий муҳитни янада яхшилаш, дарс жараёнига инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида "Дарс муқаддас", "Ўрган – ўргат", "Мураккаб фанни ўрганаман", "Соғлом муҳит, соғлом жамоа" каби лойиҳалар амалга оширилади. Ҳар бир ҳудудда барча қулайликка эга, замонавий жиҳозлар билан таъминланган намунали мактаблар, фан ўқитувчилари учун "Инглиз тили сабоқлари" дарслари ташкил этилади. Анжуманда кадрларнинг малака ошириш тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ташкил этиш, касб-ҳунарга оид тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Просмотров: 767 | Добавил: Bahodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirish uslubi
Saytdan izlash
Taqvim
«  Avgust 2014  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv
Foydali saytlar
  • XTV sayti
  • Ziyonet
  • Hukumat portali
  • Respublika ta'lim markazi
  • Bolalar kutubxonasi
  • Respublika tashxis markazi
  • Copyright MyCorp © 2024