Shanba, 12.10.2024, 14:15
Hush kelibsiz Гость | RSS
 Toshkent viloyati Parkent tumani Xalq Ta'limi Bo'limi
Bosh sahifa Ro'yxatdan o'tishKirish
Sayt menyusi
Паркент
ЕвроМетео
Statistika

Jami onlaynda 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar 0
Главная » 2016 » Noyabr » 23 » Касб-ҳунарга йўналтириш
22:47
Касб-ҳунарга йўналтириш
2016-2017 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этишнинг муҳим вазифалари
Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис Маркази ҳар ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари, айниқса 9-синф битирувчилари ўртасида касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этишни тизимли асосда мувофиқлаштириб бормоқда. Жумладан 2016-2017 ўқув йилида ҳам барча умумий ўрта таълим мактабларида битирувчиларнинг касбий танлов бўйича қарорларини онгли ва тўғри ташкил этиш, уларга кўмаклашиш, касбий ахборотлар билан таъминлашга қаратилган “Ўқишни қаерда давом эттирсам экан” мавзусида Сўровномалар ўтказилади. Сўровномалар уч босқичда ўтказилади: биринчи босқич –жорий йилнинг 1 декабридан 10 декабригача, иккинчи босқич – 2017 йилнинг 10 февралидан 20 февралигача ҳамда учинчи якунловчи босқичи 2016 йил 10 апрелидан 20 апрелигача бўлган муддатларда ташкил этилади.
Биринчи ва иккинчи Сўровномалар натижалари асосида ҳар бир мактабда ота-оналар ва ўқувчилар билан касбий маслаҳат ва коррекция машғулотлари ташкил этилиб, касб-ҳунарларни ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари, мутахассисликларини онгли равишда ва тўғри танлашларига кўмаклашилади.
Мазкур жараённи тўғри ва самарали ташкил этишда мактаб маъмурияти, амалиётчи психолог ва касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассисларнинг ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолитини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳлари раҳбарлари ва мутасадди ходимларининг масъулиятларини ошириш талаб этилади. Чунки мазкур жараённи тўғри ташкил этиш битирувчиларнинг келгусидаги таълим тури ва йўналишларини тўғри танлашларида муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, республика бўйича ўтказилган Сўровномалар натижалари умумлаштирилади, таҳлил қилинади ва ҳудудлар, тайёрлов йўналишлари кесимида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказига истиқбол режаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича киритиладиган таклифлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Шундай экан ушбу жараённи самарали ва адолатли ўтказилиши ҳудудларнинг ҳамда республика бўйича истиқбол режаларни белгилаб олиш имкониятларини беради.

« Older Article Next Article »
Просмотров: 588 | Добавил: Bahodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirish uslubi
Saytdan izlash
Taqvim
«  Noyabr 2016  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Arxiv
Foydali saytlar
  • XTV sayti
  • Ziyonet
  • Hukumat portali
  • Respublika ta'lim markazi
  • Bolalar kutubxonasi
  • Respublika tashxis markazi
  • Copyright MyCorp © 2024