Shanba, 12.10.2024, 14:21
Hush kelibsiz Гость | RSS
 Toshkent viloyati Parkent tumani Xalq Ta'limi Bo'limi
Bosh sahifa Ro'yxatdan o'tishKirish
Sayt menyusi
Паркент
ЕвроМетео
Statistika

Jami onlaynda 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar 0
Главная » 2015 » Dekabr » 27 » Янги йил табриги
16:04
Янги йил табриги
Паркент тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Мухсиддин Хасановнинг Паркент тумани ахлига янги йил табриги


Азиз юртдошлар!!! Мана шу файзли дамларда сиз, азиз юртдошларимга аввало ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор этиб, қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчангизга чин қалбимдан сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, хонадонларингизга хотиржамлик ва фаровонлик тилашни ўзим учун катта бахт деб биламан.
Айни шу кунларда якунига етиб бораётган йилни кузатар эканмиз, йил давомида босиб ўтган йўлимизни ва рўй берган воқеаларни, қўлга киритган марра ва ютуқларни шукроналик билан кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, 2015 йил биз учун таълим сохасида самарали ва хосиятли бўлди, деб айтишга тўлиқ асосларимиз бор, деб ўйлайман.
Бунинг исботини аввало биз кўзлаган буюк мақсад бўлмиш – дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, бунинг учун олиб бораётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган улкан ишларимизда кўришимиз мумкин.
Юртбошимизнинг оқилона олиб бораётган сиёсати айниқса, ижтимоий сохада , иқтисодиётимизни барқарор суръатлар билан юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишда, ҳеч шубҳасиз, ўтаётган йил ҳаётимизда чуқур из қолдириши муқаррар.
Ўзбекистоннинг бугунги кунда тараққиёт йўлида барқарор суръатлар билан қадам қўяётганида, обод ва фаровон ҳаёт қураётганида бу саховатли заминда яшаётган ҳар қайси инсоннинг, унинг миллати, дини, эътиқодидан қатъи назар, муносиб ҳиссаси борлигини, бутун халқимизнинг машаққатли меҳнати, мардлиги ва матонати, бағрикенглиги, бир оила бўлиб яшаётгани, қисқача айтганда, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва меҳр-оқибатлик туйғуси нақадар катта бойлик эканини барчамиз миннатдорлик билан қайд этамиз.
Бир муҳим масалани эсимиздан, хаёлимиздан асло чиқармаслигимиз керак. Ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди. Айниқса, биз XXI асрда, глобаллашув, интеллектуал тараққиёт ва интернет замонида яшаётганимизни инобатга оладиган бўлсак, эришган марра ва ютуқлар билан чегараланмасдан, ҳаволаниш кайфиятига берилмасдан, аксинча, доим янгиликка интилишимиз, эртанги кунимизни, олдимизда турган муаммо ва қийинчиликларни ўзимизга яққол тасаввур қилиб яшашимиз лозим. Фақат шундай жамият, қолаверса, давлатгина жадал суръатлар билан ўзгариб бораётган замон билан ҳамқадам бўлиб яшаши мумкин.
2015 йилда мамлакатимиз давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Яъни, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини, мухтасар айтганда, инсон омилини янада юксалтириш эътиборимиз марказида бўлди.
Кириб келаётган янги йилга Президентимиз томонидан “Соғлом она ва бола” йили деб ном берилганидан халқимиз албатта яхши хабардордир.
Бунинг замирида ҳаммамизни оқ ювиб, оқ тараган, , хонадонларимизнинг файзи ва кўрки бўлган оналаримизни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг дуосини олишдек савобли ва олижаноб мақсадлар мужассам эканини, барчамиз яхши тушунамиз.
Биз меҳрибон оналаримиз, азиз фарзандларимиз олдидаги ана шу қарзимизни янада теран англаган ҳолда, уларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишдек олижаноб мақсадлар билан 2016 йилга қадам қўяр эканмиз, биз учун миллий ўзлигимиз тимсолига айланиб кетган каттага – ҳурмат, кичикка – иззат, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват каби эзгу фазилатларни янада мустаҳкамлаб, уларни жондан азиз фарзандларимизнинг онгу шуурига сингдиришда кириб келаётган йил муҳим, юксак бир босқич бўлишига ишонаман.
Қадрли ва муҳтарам ватандошларим!
Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолган мана шу дамларда барчамиз Яратганимиздан эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқишини, хонадонларимизнинг қут-баракаси, файзини беришини чин қалбимиздан сўраймиз.
Кириб келаётган янги йилимиз юртимизга, барча-барча оилаларга бахту саодат ва омад келтирсин!
Ҳар биримизнинг пок ният ва тилакларимиз ижобат бўлсин!
Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Мухсиддин Хасанов,
Паркент тумани ХТМФМТва ТЭБ мудири
Просмотров: 642 | Добавил: Bahodir | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Kirish uslubi
Saytdan izlash
Taqvim
«  Dekabr 2015  »
DuSeChPaJuShYa
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Arxiv
Foydali saytlar
  • XTV sayti
  • Ziyonet
  • Hukumat portali
  • Respublika ta'lim markazi
  • Bolalar kutubxonasi
  • Respublika tashxis markazi
  • Copyright MyCorp © 2024